Ижтимоий тармоқларда "Ишлаб чиқаришда иштирок этаётган автоуловларга стикерлар бериш ҳуқуқини олган Давлат солиқ қўмитаси бўлинмалари ходимлари тадбиркорларга солиқларни ярим йил олдин тўлаш талаб қилаётганлиги тўғрисида" хабарлар тарқалди.
Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати ушбу хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
Ўрта ва кичик бизнес тоифасига кирувчи корхоналарнинг транспорт воситаларига рухсат бериш учун маҳаллий ҳокимият органлари жавобгардир. Йирик солиқ тўловчилар эса ҳокимликлардан рухсат олиш имконияти йўқ. Шу сабабли ДСҚ Республика махсус комиссияси топшириғига кўра, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси рўйхатига кирадиган йирик солиқ тўловчиларга рухсат берувчи стикерлар беришни бошлади.
Aвтотранспорт воситаларини бошқариш учун рухсатномалар беришда солиқ тўловчилар олдига солиқларни олдиндан тўлаш каби қўшимча шартлар қўйилмайди. Ушбу хизмат бепул.
Aгарда давлат солиқ хизмати органлари томонидан рухсат берувчи стикерни олиш учун солиқларни олдиндан тўлаш талаб қилинганлиги ҳақида аниқ фактлар ёки корхоналар тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, (71) 244-98-27, (71) 244-98-34 рақамлари орқали ДСҚ матбуот хизматига мурожаат қилишингиз сўралмоқда.






