АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда университетлар сони яна биттага кўпаяди

Жорий йил 24 январда Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада ҳамда 31 январь куни илм-фан в...

'Ўзбекистонда университетлар сони яна биттага кўпаяди'ning rasmi

Жорий йил 24 январда Олий Мажлисга йўлланган Мурожаатномада ҳамда 31 январь куни илм-фан вакиллари билан учрашувда давлатимиз раҳбари геология соҳасида илмий салоҳиятни ривожлантиришга доир қатор истиқболли вазифаларни белгилаб берган эди.

Шу асосда Геология фанлари университетини ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда. Унинг ўқув дастурлари Санкт-Петербург кончилик университети ва бошқа хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибаси ёрдамида ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда бугун 27 апрель куни геология соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда маълум қилинди. 

Йиғилишда мазкур янги университет қошида Геология музейини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ўқув жараёнига боғлаш юзасидан кўрсатмаларҳам берилди.

Президент матбуот хизмати хабар беришича,  соҳадаги ишларни изчил давом эттириш мақсадида жорий йилда геология-қидирув ишларига 1,6 триллион сўм ажратилган.

    Бошқа янгиликлар