АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда қарама-қарши йўлга чиққан “Нексия” "Камаз"нинг тагига кириб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

Кеча, 27 апрель куни соат 09:30 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманининг “Каканд” маҳал...

'Сурхондарёда қарама-қарши йўлга чиққан “Нексия” "Камаз"нинг тагига кириб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Кеча, 27 апрель куни соат 09:30 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманининг “Каканд” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий 4К-592 йўлининг 9 км.да, ҳайдовчи 1999 й.т. М.Т. “Нексия” русумли транспорт воситасида олдинда ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасини қувиб ўтиш мақсадида йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиққан вақтида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1988 й.т. Х.Ш. бошқарувидаги “Камаз-652043” русумли юк транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1993 й.т. Ф.К. оғир тан жароҳати олиб вокеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи М.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

 

    Бошқа янгиликлар