АсосийЖАМИЯТ

Самарқандда ИИБ ходимларига ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортиб, қочиб кетган "Спарк"ли хоним" жавобгарликка тортилди

Жорий йилнинг 10 апрель куни соат 12:50 ларда Самарқанд шаҳар Бўстонсарой ва Амир Темур кў...

'Самарқандда ИИБ ходимларига ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортиб, қочиб кетган "Спарк"ли хоним" жавобгарликка тортилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 апрель куни соат 12:50 ларда Самарқанд шаҳар Бўстонсарой ва Амир Темур кўчалари чорраҳасида вилоят ИИБ ЙҲХБ ва ДСЭОМ ходимлари томонидан фуқаро Ж.Б. бошқарувидаги “Спарк” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, карантин даврида автомашинада ҳаракатланишга махсус рухсатнома тақдим этиш сўралганида ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан автомашинасини қарама-қарши йўналишда бошқариб, номаълум томонга кетиб қолган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Самарқанд шаҳар маъмурий суди томонидан Ж.Б.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар жорий йил 27 апрелда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар Ж.Б.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ва 128-5-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар