Хопкинс университетининг 2020 йил 28 апрель кунги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 3 041 764 (+70 282), вафот этганлар 211 167 (+4 632) нафарни ташкил этмоқда.
Қуйида энг кўп (касалланган/вафот этган) ҳолатлар кузатилган давлатлар келтирилмоқда:
1. 🇺🇸 АҚШ - 988 197 / 56 259;
2. 🇪🇸 Испания - 229 422 / 23 521;
3. 🇮🇹 Италия - 199 414 / 26 977;
4. 🇫🇷 Франция - 165 963 / 23 327;
5. 🇩🇪 Германия - 158 758 / 6126;
6. 🇬🇧 Буюк Британия - 158 348 / 21 157;
7. 🇹🇷 Туркия - 112 261 / 2900;
8. 🇮🇷 Эрон - 91 472 / 5 806;
9. 🇷🇺 Россия - 87 147 / 794;
10. 🇨🇳 Хитой - 83 918 / 4 637.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1904 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча, 103 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар сони 892 нафарга етди, шунингдек, ҳозиргача 8 киши вафот этган.






