АсосийЖАМИЯТ

Ўзини шер билган эркак карантин қоидаларини бузганлиги учун энди панжара ортида қолди

Андижон вилояти, Бўстон тумани, “Маориф” МФЙда яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро  Х....

'Ўзини шер билган эркак карантин қоидаларини бузганлиги учун энди панжара ортида қолди'ning rasmi

Андижон вилояти, Бўстон тумани, “Маориф” МФЙда яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро  Х.А. 2020 йил 22 апрель куни соат 18-00лардаяшаш хонадонида спиртли ичимлигини ичиб маст ҳолатда кўчага чиқиб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойида ниқобсиз юрган. Муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, худди шундай ҳуқуқбузарликни такрор содир этиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шу ердаги ва маҳалладаги қўшниларни тинчлигини бузиб, фуқароларни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, майда безорилик қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаган. 

Ачинарли ҳолат шундаки, Х.А.нинг шахсига тўхталиб ўтсак, у муқаддам 2020 йил 08 январь куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 187-моддаси 1-қисми (жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) билан ва 2020 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми (карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойида ниқобсиз юриш) билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да,айбини оғирлаштирувчи ҳолатда, яъни спиртли ичимлик ичиб маст бўлгани ҳолда, қисқа муддат мобайнида яна бир хил тоифадаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги аниқланди.

Улуғнор туман маъмурий судининг раиси Вахобжон Сиддиков томонидан 2020 йил 24 апрель куни олиб борилган суд мажлисида Х.А.га оид маъмурий иш кўриб чиқилиб, суд қарорига асосан, 
Х.А. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмида (карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойида ниқобсиз юриш), МЖтКнинг 187-моддаси 2-қисмида (такроран бир йил мобайнида жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш), МЖтКнинг 
183-моддасида (майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик) ва МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисмида (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесил Х.А.га 15 (ўн беш) сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, жазо ўташ муддати 2020 йил 24 апрель кунидан ҳисобланиб, ундан қамоқда сақлаш учун сарфланган ҳаражатлар ҳисобидан 501.750 сўм давлат фойдасига ундириш белгиланди.

Республика махсус коммиссияси қарорларини менсимай, спиртли ичимлик ичиб маст ҳолатда кўчага чиқиб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойида ниқобсиз юриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқароларни тинчлигини бузиб, уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, безорилик ҳаракатларини содир этиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай ўзини шер билган эркак панжара ортида (махсус қамоқ уйида) жазони ўташ даврида, ўзига ва бошқаларга ҳам қилган ҳаракатларига яраша қонунда жазо муқаррарлигини тушуниб етади албатта. 

 

                                                                                                Вахобжон Сиддиков,  Улуғнор туман маъмурий 

                                                                                                 судининг раиси

    Бошқа янгиликлар