27 апрель куни соат 11:30ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, ТҲАЙ кўчаси “UZNEFTGAZ” АЁҚШ қаршисида, ҳайдовчи 1970 й.т. А.К. “ГАЗ-322132” русумли транспорт воситасини бошқараётиб асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1965 й.т. Б.Х. бошқарувидаги “Hyundai porter” русумли юк транспорт воситасига йўл бермаган. Оқибатда тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида, “Hyundai porter” русумли юк транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.Х. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.



"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз" дея огоҳлантиради ИИВ ЙҲХББ






