Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар тарқатди. Хабардан маълум бўлишича, COVID-19 коронавирус пандемияси яқин вақтларда тугамайди. Буни ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилган.
«Пандемия ҳали тугалланишдан йироқ. ЖССТ Африка, Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва Осиёнинг айрим мамлакатларида касалланиш ортиб бораётганидан ҳали ҳам хавотирда», — деган Гебрейесус журналистлар билан мулоқотда.
Бу давлатларда тестдан ўтказиш имконияти кам бўлгани учун уларда бу кўрсаткич паст чиқмоқда.
ЖССТ раҳбари, шунингдек, чекловларни юмшатаётган Европага қарата «Европада янги касалланиш ҳолатлари камайгани сабабли чеклов чоралари юмшатилаётган экан, касалланиш камайишда давом этиши учун COVID-19ни аниқлаш, тестдан ўтказиш, изоляция қилиш ва алоқаларни кузатишга чақирамиз», -деб мурожаат қилган.






