1

Ўзбек аёл хонандалари ҳам "Рамазон" челленж қўшиғини куйлашди (видео)

МАДАНИЯТ 28.04.2020, 15:47
Ўзбек аёл хонандалари ҳам "Рамазон" челленж қўшиғини куйлашди (видео)

Рамазон ойи яқинлашишига бир неча кун қолганида ўзбек хонандалари томонидан "Рамазон" номли қўшиқ челленж тарзида айтилгани ва бу қўшиқ ҳатто, хорижий давлатларда ҳам оммалаша бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Эслатиб ўтамиз:

Қўшиқ, ўзбек шоу-бизнесининг эркак хонандалари томонидан куйланган бўлиб, ҳар бир қўшиқчи қўшиқни ўз хонадонида айтган ва челленжлардан ташкил топган кадрлар бир бутун ҳолатда акс эттирилган. Мазкур видео кетмакетлик интернетда эълон қилиниши билан қисқа фурсатда кенг оммалашди.  Хусусан, машҳур турк хонандаси Ибраҳим Татлисас ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида ўзбекча “Рамазон" қўшиғини ҳавола этган эди. 

Ушбу ёқимли қўшиқ куни-кеча ўзбек санъатининг аёл вакиллари томонидан қайта ижро этилиб янги челленжга айланди. 

Унда, Ўзбекистон халқ артисти Муножаат Йўлчиева, Залайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидова, Ҳосила Раҳимова, Мавлуда Асалхўжаева, Зиёда Қобилова, хонандалар Юлдуз Турдиева, Дилдора Ниёзова, Муниса Ризаева, Дилсўз, Умидахон ва актриса Шаҳло иштирок этишган. 

Маълумот ўрнида:

“Рамазон” қўшиғининг шеъри Аброр Муҳтор Али, мусиқаси Иқбол Муҳаммадга тегишли. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1