Мактабгача таълим вазири матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Дилафрўз Икромова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда фуқароларни қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб берилди.
Савол: Карантин пайтида боғчаларга ота-оналар тўлови миқдори оширилдими?
Жавоб: Ижтимоий тармоқлар ва ахборот сайтларида 2020 йилнинг 1 майидан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар учун ота-оналар тўлови миқдори ошгани ҳақида маълумотлар тарқатилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 февралдаги 114-сон қарори қабул қилиниб, мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг 2020 йилги миқдорлари тасдиқланиб,
2020 йил 1 майдан бошлаб ота-оналар тўлови миқдорлари ўртача 15% оширилиши кўрсатилган. Бу каби ҳужжатлар ҳар йили қабул қилиниб, ота-оналар манфаатини кўзлаган ҳолда йилнинг бошидан эмас, балки 1 май кунидан бошлаб жорий қилинади. Бироқ карантин даврида ота-оналар тўлови миқдори оширилмаганини маълум қиламиз.






