Россия Федерацияси президенти Владимир Путин мамлакатда эпидемия бошлангандан буён тўртинчи марта халққа мурожаат қилди. 28 апрелдаги мурожаатида 11 майдан сўнг изоляциядан босқичма босқич чиқилишини, унга қадар эса иш куни эмаслигини маълум қилди.
"Апрель ойида соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамловчи захираларни оширишга эришдик, тиббий ниқоблар, сунъий нафас аппаратлари, тест системалари ишлаб чиқариш хажми ўсди. Ҳозирда уларнинг миқдори аввалгига қараганда кўп, аммо айни пайтда зарурлиги жиҳатдан камлик қилади. Кун сайин коронавирусга чалиниш ҳолати нисбатан мўтадиллашмоқда, аммо вазият ҳамон мураккаб. Олимлар юқори чўққига ҳали етмаганини айтишяпти. Ҳозир биз коронавирус ҳақида бир ой олдинга қараганда кўпроқ биламиз, шунинг учун ҳаракатлар стратегиясини янада аниқ прогноз қила оламиз.
Одинда май ойидаги байрамлар бор - 6, 7 ва 8 май дам олиш кунлари бўлади, 11 майдан кейин эса аста-секин чекловларни бекор қилиш мумкин. Лекин қайсидир ҳудудда чекловларни сақлаб қолиш, қайсидирида эса юмшатиш керак бўлади", - дея Путиндан иқтибос келтиради ""Медуза" нашри.






