24 апрель куни Шайхонтоҳур туманида яшовчи Ильвира Рифатовнанинг хурсандчиликдан боши кўкка етди: унинг қизи фарзандлик бўлди. Аммо қизини қандай қилиб туғруқхонадан олиб кетишни билмас эдилар: транспорт йўқ, туғруқхона Миробод туманида жойлашган, ёш оила эса Мирзо-Улуғбек туманида яшайди. Масофа узоқ. Шундан сўнг Ильвира Рифатовна Тошкент шаҳар ИИББга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Бош бошқарма хабар бермоқда.
Бугун пойтахт ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ёш ота-оналарга ёрдам беришди. Ёш она ва унинг чақалоғи Каролина турполиция ходимлари ёрдами билан уйларига етиб олишди, дейилади “Иссиқ тармоқ” телефонига қўнғироқ қилганлар ҳақидаги хабарда.






