Коронавирус пандемияси даврида Италиянинг Венеция шаҳридаги машҳур каналлар суви рангини ўзгартирди. Яъни улардан кам фойдаланилгани учун каналлар суви тиниқлашган. АҚШнинг Висконсин штатидаги йўлларда машиналар қатнови камайгани боис ҳавонинг ифлосланиш миқдори пасайган. Шунингдек, карантин ойлари давомида одамларнинг масофадан ишлаётганликлари сабаб аввалгидек кўп чиқиндилар ҳосил бўламаяпти. Пандемия туфайли ижтимоий масофани сақлаш сифатли ҳаводан нафас олишни таъминламоқда.
Буни Америкалик метеоролик Геофф Бансен қуйидагича далиллади:
“Лос Анжелес штатидаги Гриффит боғига келган саёҳатчиларнинг ижтимоий масофани сақлашлари натижасида Жанубий Калифорния ҳавоси яхши томонга ўзгарганлигини кузатдик.
Биз коронавирус сабаб анча тушкунликка тушдик ва унинг ижобий жиҳатларини топишга уриндик. Бундай оғир вазиятда бизни қувонтирадиган ягона омил атроф-муҳитдаги ўзгаришлардир. Кундалик ҳаётнинг кутилмаганда тўхтатиб қўйилиши сайёрамизга нафас олиш имконини берди. Пандемия сабаб кўплаб заводлар фаолияти тўхтатилди. Саёҳатчиларнинг парвози чеклангани боис бугун самалётлар ҳаракатда эмас. Кўпчилигимиз масофавий иш тартибига ўтдик. Бу эса йўлларни тирбандликлардан халос этди”.
Инсон турмуш тарзидаги ўзгаришлар олимларга одам қанчалик даражада табиатга таъсир ўтказаётганлигини аниқлаш имконини берди. Хуллас тожсимон вирус бизга атрофимиз тўла гўзаллик эканлигини эслатди ва “Соғлом сайёра муҳити”ни яратишимизга оз бўлса-да кўмак берди.






