Бугун, 29 апрель куни тонгда Хитой ҳукумати Ўзбекистонга иккинчи маротаба гуманитар ёрдам юборди. Бу ҳақда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

Гуманитар ёрдам ичига 100 минг дона тест-тизим, 50 минг дона тиббий комбинзон, 150 минг дона тиббий ниқоб, 1 млн. дона жаррохлик ниқоблари, 70 минг дона ҳимоя кўзойнаклари, 150 минг дона қўлқоп ва мингта контактсиз электрон ҳарорат ўлчагич асбоблари мавжудлиги айтилган.






