Президентнинг “Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Унга кўра, Шаҳарнинг замонавий ҳудуди (2018йил) 33,068минг гектарни ташкил этади Тошкент шаҳрининг ҳисобланган муддатга ҳудуди – 41,5 минг гектарни ташкил этади.
Концепцияда шаҳар таркибига Хонобод посёлкаси, Ўзгариш посёлкаси, Юнусободнинг шимол қисми (Зангиота тумани), Салар посёлкасининг, Олмос посёлкаси (Қибрай тумани) бир қисми, Сергелига туташ бўлган (Зангиота, Янгийўл, Юқоричирчиқ туманлари), Бектемир туманининг жанубий ҳудудлари (Қуйичирчиқ тумани)ни киритиш режалаштирилмоқда.
Шаҳарни ривожлантириш учун Тошкент вилоятининг ерларидан, биринчи галда қурилиш қўзда тутилган ер участкаларини ажратиш ва ҳисоб-китоб муддатига 8,4 минг гектар ер участкаларини ажратиш кўзда тутилган.
Тошкент шаҳрига қайси ҳудудлар киритилиши мумкинлиги маълум бўлди
Президентнинг “Тошкент шаҳрини 2041 йилгача ривожлантириш бош режа лойиҳасини ишлаб чиқишг...






