АсосийЖАМИЯТ

Самарқанд, Наманган ва Термизда юридик факультетлар очилади

Олинган маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев юридик таълимни такомиллаштиришга оид фармонни...

'Самарқанд, Наманган ва Термизда юридик факультетлар очилади'ning rasmi

Олинган маълумотларга кўра, Шавкат Мирзиёев юридик таълимни такомиллаштиришга оид фармонни имзолабди, деб ёзади Хушнудбек.

 Фармонга биноан:

  •  Тошкент давлат юридик университети «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассасаси этиб белгиланди;
  • Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар ташкил этилади ва уларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча квоталарга қабул қилиш ҳуқуқи берилади;
  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти ташкил этилади;
  •  ТДЮУда Халқаро ва қиёсий ҳуқуқ факультети ташкил этилади;
  •  2020 йилда ТДЮУда Германиянинг Регенсбург университети билан ҳамкорликда Немис ҳуқуқи ва қиёсий-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази ташкил этилади.

    Бошқа янгиликлар