АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони минг нафарга яқинлашди

Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемо...

Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалиб чиққанларнинг иккаласи ҳам эркак, 1 нафари (65 ёшда) Самарқанд вилоятидан бўлиб, Туркиядан келган, яна 1 нафари (54 ёшда) фарғоналик, Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган.  

Вилоятда шу пайтга қадар 59 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 994 нафарни ташкил этмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар