АсосийЖАМИЯТ

Карантин шароитида уйда қолаётган фарзанд учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаш муҳимдир

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 24.10.2018 йилдаги 1-5408/18-сонли иж...

'Карантин шароитида уйда қолаётган фарзанд учун алимент пулларини ўз вақтида тўлаш муҳимдир'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 24.10.2018 йилдаги 1-5408/18-сонли ижро варақасига асосан қарздор Д.Ишонқуловданундирувчи Л.Тожибоевафойдасига  вояга етмаган икки нафар фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида  алимент ундириш ҳақидаги ижро иши   Мажбурий ижро Бюросининг Яшнобод туман бўлимига 23.12.2018 йилда келиб тушган. 

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан   ижро иши юритиш қўзғатилган. Бугунги синовли кунларда бўлим давлат ижрочиси М.Худойберганов томонидан қарздорга  нисбатан олиб борилган тарғибот ишлари ва тўғри тушунтируви натижасида алиментчи ота ўз ташаббуси билан фарзандлари таъминоти учун 16 млн. сўм миқдорида алимент пулларини тўлаб берди.

    Бошқа янгиликлар