Соғлиқни сақлаш вазирилигининг маълумотига кўра, коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалиб чиқаётган ҳудудлар сафига Сирдарё вилояти ҳам қўшилди.
Ушбу вилоятда илк бор 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиқди. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Сирдарёдан соғайганларнинг барчаси эркак бўлиб, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 3 нафари Қозоғистон Республикасидан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Қолган 1 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Энг ёши каттаси 48 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 33 ёшда.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1059 нафарни ташкил этмоқда.






