Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими ташаббуси билан саховатпеша инсонлар номи жой оладиган фахрий инсонлар китоби чоп этилди.

Бугун депутатлар ва вилоят фаоллари иштирокида ушбу китобнинг тақдимоти бўлиб ўтганлиги ҳақида вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари "darakchi.uz"га хабар берди
- Китобга киритиладиган фахрийларимиз номини қўлёзма усулда ёзишни маъқул кўрдик, - дейди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев. - Йиллар ўтиб, уларнинг фарзандлари ва невара-чеваралари фахрланиб юришлари учун бир неча нусхада музейларга топширамиз. Ҳокимлик кутубхонасининг ҳам энг қадрли китоблари қаторидан жой олади.
Шу кунга қадар саховат ва кўмак кўрсатган 265 нафар саховатпешаларнинг номлари киритилган. Ушбу жараён умумхалқ ҳаракати якунлангунга қадар давом этади.






