2020 йил 19 апрель куни соат 11:00 атрофида Сергели-2 массивида номаълум шахс 64 ёшли Екатерина Х.нинг бўйнидан нархи 5 млн. сўм бўлган тилла занжирни узиб, воқеа жойидан яширинган. Аёл бу ҳақда Сергели тумани ИИО ФМБ навбатчилик хизматига хабар берган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 моддаси биринчи қисми (“Талончилик”) бўйича тумани ИИО ФМБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан гумонланувчи 26 ёшли муқаддам судланган Тошкент вилоятилик Ришат Ш. эканлиги аниқланган. У 21 апрель куни қўлга олинди: маълум бўлишича, ўғирланган тақинчоқни сотган гумонланувчи Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи танишининг уйида яшириниб юрган.






