АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда коронавирус чекинмоқда, лекин пандемияга қарши кураш давом этади

Коронавирусга қарши кураш бўйича эълон қилинган оммавий тадбирларда Қашқадарё вилоят Санит...

'Қашқадарёда коронавирус чекинмоқда, лекин пандемияга қарши кураш давом этади'ning rasmi

Коронавирусга қарши кураш бўйича эълон қилинган оммавий тадбирларда Қашқадарё вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва унинг шаҳар, туман СЭО марказлари ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда. Вируснинг вилоят ҳудудига кенг тарқаб кетмаслиги учун нималарга алоҳида эътибор қаратилгани ҳақида вилоят СЭОМ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумот берди.

Қайд этилишича, дастлаб вилоят бўйича 11 697 нафар киши карантинга олинди. Уларнинг 3 338 нафарини эпидемик давлатлардан келганлар ташкил этди.

Карантинга олинган шахслар 14 кунлик тиббий кузатув муддатини ўтаб бўлгач, яна бир бор теширувдан ўтказилди ҳамда касаллик аниқланмагач уларга жавоб берилди.

Шу кунгача  ПЗР (полимер занжирли реакция) усулида 11 642 нафар фуқародан коронавирус инфекциясига намуналар олиниб, 11 154 та таҳлил ўтказилди. Натижада 6 нафар фуқарода мусбат натижа қайд қилинди.

Айни пайтда коронавирус аниқланган ушбу 6 нафар беморга нисбатан самарали даво чоралари туфайли 4 нафар фуқаро касалликдан тўлиқ фориғ бўлди. Ҳозирги кунда даволанишда қолаётган икки нафар беморнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.  

Пандемияга қарши курашнинг дастлабки кунларидан вилоят ҳудудида кунлик дезинфекция ишларини ўтказиш учун 155 та отряд ташкил қилинди. 457 нафар дезинфектор бириктирилиб, отрядлар 300 га яқин автомакс билан таъминланди. Дезинфекция тадбирларига, шунингдек, 65 та махсус автотранспорт воситаси ажратилди. Бу чоралар эвазига бир кунда 2,5 минг корхона, ташкилот ва аҳоли гавжум бўладиган жойлар дезинфекция қилинмоқда.

Қашқадарё вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва унинг шаҳар, туман марказларига 10 та хизмат автомашинаси берилди.

    Бошқа янгиликлар