Тожикистон парламенти “Давлат томонидан фуқаролик ҳолатларини қайд этиш тўғрисида”ги қонунга фамилия ва шарифларда славянча суффиксларни қўллашни тақиқлаш назарда тутилган тузатиш киритди. Бу ҳақда Тожикистон парламенти матбуот хизмати маълум қилди.
"Эндиликда янги туғилган чақалоқни рўйхатга олишда фамилияларда “ов” “ова”, “ев”, “ева”, шарифларга эса “ович“, “овна“, “евич“ ва “евна“ суффиксларини қўллаш тақиқланади. Фақат мамлакатда яшовчи миллий озчилик вакиллари бундан мустасно. Улар ўзларининг янги туғилган фарзандлари фамилияси ва шарифи учун қандай қўшимча танлашни ўзлари ҳал қилишади”, — деган Тожикистон адлия вазири Музаффар Ашуриён.
Мазкур тузатишлар қонунга киритилган тузатишлар расман кучга киргандан сўнг, туғилганларга тааллуқлидир. Бу қоида аллақачон фамилия ва шариф олиб улгурган тожикистонликларга тегишли эмас. Улар шу бўйича паспорт ҳам олишлари мумкин. Вазир ҳукумат томонидан қонунга ўзгартиш киритиш бўйича билдирилган таклифни миллий исмларни қайта тиклаш билан изоҳлади.






