АсосийЖАМИЯТ

"Тошкент тумани ҳокими обод жойни бузиб, деҳқонларни карантин пайтида вайрон қилди" дея тарқатилган видеохабар бўйича муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқмоқларда Тошкент тумани “Кўксарой ер миришкор” агрофирмаси ҳудудида жойлашг...

'"Тошкент тумани ҳокими обод жойни бузиб, деҳқонларни карантин пайтида вайрон қилди" дея тарқатилган видеохабар бўйича муносабат билдирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқмоқларда Тошкент тумани “Кўксарой ер миришкор” агрофирмаси ҳудудида жойлашган “Малос груп” ер майдони 10 гектар ва “Эко салютион” ер майдони 6,32 гектар бўлган (иккаласи ҳам 1 кишига тегишли) МЧЖлар иши бўйича хабар тарқалди. Унда “Туман ҳокими обод жойни бузиб, деҳқонларни карантин пайтида вайрон қилди” деган видео илова қилинади. 

Мазкур видеохабар юзасидан Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Келтирилишича, аслида, туман ишчи гуруҳи ҳудудни ўрганишга келганда бу ерда экин майдонлари қонунга зид равишда бетон девор билан ўраб олинганлигини кўришган ва бу ишнинг нотўғрилиги эгасига тушунтирилган.  

Афсуски улар ишчи гуруҳнинг тўғри маслаҳату кўрсатмаларини инобатга олишмай, ўзларича талқин қилишиб, интернетда чиқиш қилиб, гўё ўзларини хақлигини исботламоқчи бўлишган. Бу эса айрим “интернет”чиларга қўл келган. Уларни масаланинг туб моҳияти эмас, шов-шув бўладиган томонлари қизиқтиради. 

Юқоридаги ҳолат бўйича воқеага ойдинлик киритиш мақсадида туман ҳокими Одилхон Рустамов бошчилигида тумандаги секторлар раҳбарлари ва мутахассислар экин майдонига боришди ва МЧЖ раҳбарияти билан юзма-юз суҳбатлашдилар.

Суҳбат жараёнида МЧЖ раҳбари Акмал Ахмедов йўл қўйган хатоларига тўла иқрор бўлиб, ноқонуний қурилиш қилганини тан олиб, экин майдонига ўзбошимчалик билан қурган бетон деворларини ўз ҳисобидан бузиб, ер майдонини олдинги ҳолатига қайтаришни зиммасига олди.

 

    Бошқа янгиликлар