АсосийЖАМИЯТ

Навоий шаҳридаги карантин туфайли ёпилган қурилиш бозори очилди

Навоий шаҳридаги қурилиш маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи “Дархон” бозори фаолиятин...

'Навоий шаҳридаги карантин туфайли ёпилган қурилиш бозори очилди'ning rasmi

Навоий шаҳридаги қурилиш маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи “Дархон” бозори фаолиятини бошлади.

Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров тегишли масъуллар билан мазкур бозорда бўлиб, бозор маъмуриятига сотувчилар ва харидорларнинг карантин қоидаларига амал қилган ҳолда савдо фаолиятини амалга оширишлари, масофа сақлашга алоҳида эътибор қаратишлари лозимлигини таъкидлаган.

Мазкур бозор коронавирус пандемияси бўйича жорий этилган карантин муносабати билан вақтинча савдо фаолиятини тўхтатган эди.                                                          

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин чораларини босқичма-босқич юмшатиш мақсадида айрим эҳтиёжлар юзасидан маълум муддатга фуқароларнинг кўчага чиқишлари учун рухсат берилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар