АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда коронавирусга қарши курашаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг ўрни алмаштирилди

Бугун пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш инстит...

'Тошкентда коронавирусга қарши курашаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг ўрни алмаштирилди'ning rasmi

Бугун пойтахтдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасининг коронавирус инфекциясига қарши қаҳрамонларча курашган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида юксак эҳтиром билан кузатилди. Эндиликда улар ўрнида навбатдаги қаҳрамон тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

 Президентимиз қарори билан санитария-эпидемиология хизматининг қарийб 11 минг нафарга яқин барча тоифадаги тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2,5 бараварга оширилди. 

Бу ҳам бўлса, мамлакатдаги тиббиёт ходимларининг бугунги кунда касалликка қарши олиб бораётган машаққатли ва ўта масъулиятли меҳнатини муносиб қадрлаш ҳамда рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Ана шундай юксак эҳтиром ва эътибор коронавирус инфекциясига қарши мардона курашаётган қаҳрамон шифокорларимиз учун улкан рағбат ва куч бўлиши шубҳасиз.  

    Бошқа янгиликлар