АсосийЖАМИЯТ

Қамчиқ довонида кетаётган юк машинаси ёниб кетди

29 апрелидан 30 апрелига ўтар кечаси, соат 00.50 лар атрофида “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғ...

'Қамчиқ довонида кетаётган юк машинаси ёниб кетди'ning rasmi

29 апрелидан 30 апрелига ўтар кечаси, соат 00.50 лар атрофида “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига “А-373 М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобилъ йўлининг “Тошкент – Водий” йўналишда ҳаракатланган “ВОЛВО” русумли юк машинасида кабина қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви сабабли ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди, дея хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Хабарга кўра, бошқарма қутқарувчилари махсус техникалар билан ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан етиб борди. Кўрилган тезкор қутқарув ишлари натижасида соат 01:07 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Ёнғин оқибатида автомашинанинг кабина қисми ёнган.

Машина ҳайдовчисига тан жароҳати етмаган.

    Бошқа янгиликлар