АсосийСОҒЛИҚ

Самарқанд ва Сурхондарёда яна 5 нафар бемор соғайди

Самарқанд вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 2 нафар, жами 5 нафар коронавирус ин...

'Самарқанд ва Сурхондарёда яна 5 нафар бемор соғайди'ning rasmi

Самарқанд вилоятида 3 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 2 нафар, жами 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб чиқди. Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Самарқандда соғайганларнинг 1 нафари 39 ёшли эркак,  қолган 2 нафари эса 39 ёшли ва 18 ёшли аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.  

Сурхондарёда тузалиб чиққанлар 31 ёшли ва 30 ёшли эркаклар бўлиб, иккиси ҳам Қашқадарё вилоятидан. Жорий йил 27 март куни Москва-Термиз йўналишида чартер рейсда келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган.  

Вилоятда шу пайтга қадар 18 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 20 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1108 нафарни ташкил этмоқда.  

    Бошқа янгиликлар