АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёда ўғлидан зўравонлик кўрган аёлга «ҳимоя ордери» берилди

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан...

'Сирдарёда ўғлидан зўравонлик кўрган аёлга «ҳимоя ордери» берилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни таъзйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сон Қарорлари билан республикамизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади.  

Хусусан Сардоба тумани "Наврўз" маҳалласида тазйиққа учраган яна бир аёлга қонун доирасида ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, деб хабар берди ИИВ.

Ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро С.К.га доимий тарзда ўғли томонидан тазйиқ ва зўравонлик ишлатиб келинган. Онасининг пулларини зўравонлик билан қўлга киритган ўғил бу маблағларни спиртли ичимлик олиб ичишга сарфлаган.  

Жабрдийда С.К.нинг мурожаатига кўра, ҳолатни ўрганиш мақсадида Сардоба туман ИИБ ХПБ ҲҚМБ катта инспектори лейтенант Л.Пўлатова ҳамда маҳалла етакчи мутахассиси Г.Ғозибоева билан биргаликда фуқаро С.К нинг хонадонига ташриф буюришди.  Натижада ҳақиқатдан ҳам фуқаронинг ўғли ундан сўрамасдан пулларини олиб алкоголли ичимликларга сарфлагани, агар тополмаса онасини қўрқитиб, тазйиқ ўтказиб пулларни мажбуран қўлга киритгани аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро С.К га тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “ҳимоя ордери” ҳақида маълумот берилди, унинг ўғли Д.К. эса расмий огоҳлантирилди.

    Бошқа янгиликлар