АсосийЖАМИЯТ

Навоийда 9-қаватли уй томида сайр қилиб юрган қизлар "томоша"сига чек қўйилди (видео)

Ҳозир Республикамизда карантин, фуқаролар изоляцияда уйда ўтиришгани сабабли айрим ёшлар б...

'Навоийда 9-қаватли уй томида сайр қилиб юрган қизлар "томоша"сига чек қўйилди (видео)'ning rasmi

Ҳозир Республикамизда карантин, фуқаролар изоляцияда уйда ўтиришгани сабабли айрим ёшлар бундан зерикиб, турли бетайин машғулотлар ўйлаб топишаётгани ҳам сир эмас. Ана шундай ёш йигит-қизлар ҳақида ОАВда ва интернет тармоқларда тарқалаётган хабарлар, уларнинг ҳар хил ножўя хатти-ҳаракатлари ҳақидаги видеоларни кўрган бўлсангиз керак. 

Қизиғи улар ўз қилғилигини  видеога тушириб, ижимоий тармоққа ўзлари тарқатмоқда. Айримларини эса дўстлари ва танишлари "сотиб қўймоқда". Бир қанча шундай "ижодкорлар" 15 суткага қамаб жазога ҳам тортилди.

Аммо бу ёшларимизга ибрат бўлмаяпти. Шундай воқеалардан бири Навоийда содир бўлди. Видео:

Бошқа янгиликлар