АсосийЖАМИЯТ

Автомобилда мақсадсиз кўчада юрган ва ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган шахс 12 суткага қамалди

Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Спитаменшоҳ кўчас...

'Автомобилда мақсадсиз кўчада юрган ва ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган шахс 12 суткага қамалди'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 апрель куни соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Спитаменшоҳ кўчасида мақсадсиз ва бесабаб ҳаракатланаётган транспорт воситаларини аниқлаш мақсадида назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида “Нексия-3” русумли автомобиль эгаси мақсадсиз юрганлиги аниқланган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга фаол қаршилик кўрсатган.

Ушбу вазиятда ЙПХ ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Маъмурий судга тақдим этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, ушбу ҳуқуқбузарга Самарқанд шаҳар Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 34, 194-моддаси 1-қисми, 195-моддалари асосида 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

    Бошқа янгиликлар