АсосийЖАМИЯТ

Қайси вилоятларда коронавирус кўпроқ аниқланяпти ва беморлар соғайяпти (жадвал)

Сўнгги бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг 37 та янги ҳолати қайд э...

'Қайси вилоятларда коронавирус кўпроқ аниқланяпти ва беморлар соғайяпти (жадвал)'ning rasmi

Сўнгги бир сутка давомида Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг 37 та янги ҳолати қайд этилди ва беморлар сони жами 2039 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "COVID-19" касаллигига чалинган 2039 нафар беморнинг қайд этилиши ва соғайганлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвалини тақдим этди.

Демак, ўтган 24 соат ичида (30 апрель, 23:00 ҳолатига) Бухорода – 13 та, Тошкент шаҳрида – 10 та, Самарқандда – 6 та, Наманганда – 3 та, Сурхондарёда – 3 та, Андижонда – 2 та коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича янги ҳолат аниқланган. 

Бошқа вилоятларда касалланиш қайд этилмаган.

Жиззах вилоятидаги беморлар 100 фоиз соғайган. 

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал – 29 апрель 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олган беморлар сони 2002 нафарга етганди. Энг кўп касалланиш Самарқандда аниқланганди:

 

    Бошқа янгиликлар