АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 904 бемор қолди

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусга чали...

'Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётган 904 бемор қолди'ning rasmi

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг айни пайтдаги аҳволи ҳақида маълумот берди: 

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, коронавирус инфекцияси аниқланган 2046 фуқаро рўйхатга олинган. Беморларнинг 1133 нафари, яъни 55,5 фоизи тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилган. Республика бўйича юқумли касалликлар шифохоналари ҳамда мослаштирилган шифохоналарда даволанаётган 904 бемордан 10 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир. Ушбу беморларнинг барчаси тиббий назорат остига олинган. Жойлардаги беморларни даволаш жараёнида малакали мутахассис ва олимларнинг иштироки таъминланган. Вилоятлар ва Тошкет шаҳри билан телемулоқот, телемаслаҳатлашув тизими йўлга қўйилган. 

    Бошқа янгиликлар