АсосийЖАМИЯТ

Депортация қилинганларни Туркияга киритиб қўймоқчи бўлган тошлоқлик фирибгар қўлга тушди

Тошлоқ туманида яшовчи С.Г. таниши О.М.нинг Туркия Республикасига киришга қўйилган чекловн...

'Депортация қилинганларни Туркияга киритиб қўймоқчи бўлган тошлоқлик фирибгар қўлга тушди'ning rasmi

Тошлоқ туманида яшовчи С.Г. таниши О.М.нинг Туркия Республикасига киришга қўйилган чекловни олиб ташлашда ёрдам беришини айтиб алдаб, уни 300 АҚШ доллари ва 950.000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар