Соғлиқни сақлаш вазирилиги Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида 23 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқганлиги ҳақида хабар бермоқда.
Тошкентда соғайганларнинг 8 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Наманган вилоятидан, Сирдарё, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Уларнинг 6 нафари Россия Федерациясидан Қозоғистон Республикаси орқали юртимизга келишган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. 10 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 11 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 81 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 364 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 380 нафарга етди.
Самарқанда тузалганларнинг 6 нафари Тойлоқ тумани, 1 нафари Самарқанд туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улардан 3 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Уларнинг ёши каттаси 70 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшли бола.
Вилоятда шу пайтга қадар 14 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 21 нафарга етди.
Бугун айни пайтга қадар юртимизда 49 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1182 нафарни ташкил этмоқда.






