АсосийЖАМИЯТ

Тошқин хавф солган Мирзаобод аҳолиси Янгиер шаҳрига жойлаштирилди

Сирдарёдаги омбордан чиқаётган тошқин Мирзаобод туманига ҳам қисман кирганлиги  ва аҳ...

'Тошқин хавф солган Мирзаобод аҳолиси Янгиер шаҳрига жойлаштирилди'ning rasmi

Сирдарёдаги омбордан чиқаётган тошқин Мирзаобод туманига ҳам қисман кирганлиги  ва аҳолини эвакуация қилиш ишлари бошланганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Ички ишлар вазирлиги Мирзаобод туманидан вақтинчалик эвакуация қилинган 2 минг нафардан зиёд аҳоли Янгиер педагогика ҳамда тиббиёт коллежлари, ГулДУнинг Янгиер шаҳридаги педагогика факультети ва Янгиер Футбол академияси биносига жойлаштирилганлигини маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича,  бир қанча тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ва ҳомийлар томонидан эвакуация қилинган фуқароларга зарурий озиқ-овқатлар, ичимлик суви, ниқоб, антисептик восита, бир марталик қўлқоплар ва бошқа тиббиёт воситалари етказиб берилмоқда.

Шунингдек, Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати Гулистон туман ҳокимлиги томонидан ҳам озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдами келтирилган.  

 

    Бошқа янгиликлар