АсосийЖАМИЯТ

Бугун яна 30 нафар ҳамюртимиз коронавирусдан соғайди. 854 нафари даволанишда қолмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотига кўра, бир йўла тўртта вилоятда - Хоразмда...

'Бугун яна 30 нафар ҳамюртимиз коронавирусдан соғайди.  854 нафари даволанишда қолмоқда'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотига кўра, бир йўла тўртта вилоятда - Хоразмда 14 нафар, Фарғонада 12 нафар, Андижонда 3 нафар ҳамда Самарқандда 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Эндиликда тўлиқ соғайганлар Хоразмда 135 нафарга, Фарғонада 73 нафарга,  Самарқандда 22 нафар ҳамда Андижонда 109 нафарга етди.

Шундай қилиб, бугун 79 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1212 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2075 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 854 нафар бемор даволанмоқда. 

    Бошқа янгиликлар