АсосийЖАМИЯТ

2 май куни ҳам айрим ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин - Ўзгидромет

Республика Гидрометеорология маркази 2 май, шанба куни республикамиз ҳудудида кутилаётган...

'2 май куни ҳам айрим ҳудудларда шамол тезлиги кучайиб, ёмғир ёғиши мумкин - Ўзгидромет'ning rasmi

Республика Гидрометеорология маркази 2 май, шанба куни республикамиз ҳудудида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳавоўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 23-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Аввалроқ «Ўзгидромет» 1—2 май кунлари Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий туманлари устида шаклланган нам ҳаво оқими кириб, ёмғир аралаш кучли шамол — шторм кузатилишидан огоҳлантирганди.
 

    Бошқа янгиликлар