АсосийЖАМИЯТ

Андижонликлар Сирдарёликларга инсонпарварлик ёрдамини юборди (фото)

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида жабрланган фуқаролар...

'Андижонликлар Сирдарёликларга инсонпарварлик ёрдамини юборди (фото)'ning rasmi

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида жабрланган фуқаролар учун Андижонликлар томонидан инсонпарварлик ёрдами юборилмоқда, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Бугунги карантин шароитида, фавқулодда ҳодиса юз бериб Сардоба сув омборидан сув сизиб чиқиши натижасида қийинчиликка дуч келган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятига 5 тонна ун, 500 кг ёғ, 600 кг гўшт, 3 тонна картошка, 2 тонна гуруч ва 2 тонна макарон бўлган озиқ-овқат маҳсулотлар тўплами ҳамда 35 мингта тиббий ниқоб, 10 минг дона бир марталик идишлар, 145 мингдан зиёд кийим-кечак маҳсулотлари юборилди.

Ушбу ҳудуддаги фавқулодда ҳолатни бартараф этишда кўмаклашиш ҳамда синовли кунларда аҳолининг оғирини енгил қилиш мақсадида яна зарур бўлган ёрдам учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Биз қийинчилик шароитидаги ватандошларимизни ҳамиша қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз, дейилади ҳокимлик хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва яна уч вилоятдан Сирдарёга кўмак карвонлари юборилган эди.

    Бошқа янгиликлар