2020 йил 2 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2094 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар беради ССВ матбуот хизмати.
Бунга қадар, коронавирус беморлари сони 2086 нафарни ташкил қилган эди.
1 май куни мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1212 нафарга етди. Соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 854 нафар бемор даволанмоқда.
Ҳозиргача 9 киши касалликдан вафот этган.






