АсосийЖАМИЯТ

"Ўзгидромет" Туркманистондаги қум бўрони Ўзбекистонга ҳам тарқалиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Туркманистонда кучли шамол ва қум бўрони  кузатилаётгани ва бу ҳ...

'"Ўзгидромет" Туркманистондаги қум бўрони Ўзбекистонга ҳам тарқалиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Туркманистонда кучли шамол ва қум бўрони  кузатилаётгани ва бу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудига ҳам тарқалиши тўғрисида хабар эълон қилинди. Ўзгидромет ушбу хабарга муносабат билдириб, Ўзбекистон ҳудудида қум бўрони кутилмаётганини маълум қилди.

Аввал хабар қилинганидек, 2 май куни республикамизда об-ҳавонинг нобарқарор бўлиши, ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди.

Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 метр, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар