АсосийДУНË

Хитой ЖССТни коронавирус келиб чиқишини ўрганиш учун мамлакатга киритмади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой ташкилот экспертларининг янги турдаги коронавирус па...

'Хитой ЖССТни коронавирус келиб чиқишини ўрганиш учун мамлакатга киритмади'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой ташкилот экспертларининг янги турдаги коронавирус пайдо бўлишини ўрганишда иштирок этишини рад этганини билдирди. Бу ҳақда УзА ёзмоқда.

Бу ҳақда ЖССТнинг ХХРдаги вакили Годен Галеа маълум қилган. Унинг таъкидлашича, янги эпидемиялар юзага келиши олдини олиш учун ташкилот изланишлар жараёнидан хабардор бўлиб бориши жуда муҳим.

"Биламизки, Хитой миллий миқёсда ўрганиш, суриштирув ишларини олиб боряпти, бироқ бизни жараённинг бу босқичига таклиф этишмади", - деди Галея, ЖССТ бундан кейин ҳам Хитой ҳукуматига ўрганишда иштирок этиш бўйича сўроқлар жўнатишда давом этишини таъкидларкан.

Шунингдек, ташкилот масъуллари Хитой коронавирус ўчоғи бўлган Ухандаги иккала вирусология лабораторияси ҳужжатларига кириш йўлларини ҳам беркитиб қўйганлигини иддао қилди.

ЖССТ вакилининг айтишича, хитойликлар вирус табиий йўл билан пайдо бўлганлигига шубҳа қилишмаяпти. Шундай бўлса-да, барибир ҳисобот учун асос бўладиган лаборатория ёзувлари зарур бўлади.

    Бошқа янгиликлар