АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда айни дамда қанча беморнинг аҳволи оғирлиги айтилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи,...

'Ўзбекистонда айни дамда қанча беморнинг аҳволи оғирлиги айтилди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков айни дамда коронавирусдан даволанаётган беморлар ҳақида маълумот берди.

– Айни дақиқаларга келиб мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинганлар сони 2094 нафарни ташкил этди. Уларнинг 1212 нафари, яъни 58 фоизи касалликдан тўлиқ соғайган. Беморларни даволашда самарадорлик сезиларли ортиб боряпти. Кечанинг ўзида 79 бемор ушбу касалликдан тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Ҳозирги пайтда Жиззах ва Қашқадарё вилоятидан ташқари барча ҳудудлардаги юқумли касалликлар шифохоналари ва мослаштирилган шифохоналарда 873 бемор даволаш муолажаларини оляпти. Улардан 11 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.

    Бошқа янгиликлар