АсосийЖАМИЯТ

Наманганда 17 нафар, Тошкент шаҳрида эса 13 нафар бемор соғайди, улар орасида 2 ёшли бола ҳам бор

Наманган вилоятида 17 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ма...

'Наманганда 17 нафар, Тошкент шаҳрида эса 13 нафар бемор соғайди, улар орасида 2 ёшли бола ҳам бор'ning rasmi

Наманган вилоятида 17 нафар бемор тўлиқ соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Шифо топганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.  Улардан 8 нафари эркак, 9 нафари аёллардир. Беморларнинг барчаси Наманган вилоятидан (7 нафари Наманган шаҳридан, 5 – Уйчи туманидан, 4 – Наманган туманидан, 1 нафари эса Янгиқўрғон туманидан). Улар орасида энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 6 ёшда.

Наманган вилояти бўйича шу пайтга қадар 72 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 89 нафарга етди. Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан 13 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.

Тошкент шаҳрида эса 13 нафар бемор соғайди. Соғайганларнинг 7 нафари Тошкент шаҳридан, 6 нафари Тошкент вилоятида. Уларнинг 6 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 7 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 9 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2018 йил туғилган.Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 380 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 393 нафарга етди. 

Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1242 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар