Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 2020 йил 2 май соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2113 нафарни ташкил қилмоқда.
Бугун соат 10:00 да касалликка чалинган беморлар сони 2094 нафар эди. Сўнгги соатларда уларнинг сони 19 нафарга ошди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 1271 нафар бемор бутунлай соғайди.
9 киши вафот этди.
Ҳозирги пайтда Жиззах ва Қашқадарё вилоятидан ташқари барча ҳудудлардаги юқумли касалликлар шифохоналари ва мослаштирилган шифохоналарда 873 бемор даволаш муолажаларини оляпти. Улардан 11 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.






