АсосийЖАМИЯТ

Соат 23:00. Юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 5 нафарга ошди

2020 йил 2 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганл...

'Соат 23:00. Юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 5 нафарга ошди'ning rasmi

2020 йил 2 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2118 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Бугун соат 19:00 да беморлар 2113 нафар эди, яқин соатларда уларнинг сони 5 нафарга кўпайди. 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 1271 нафар бемор бутунлай соғайди. 

9 киши вафот этди.

Ҳозирги пайтда Жиззах ва Қашқадарё вилоятидан ташқари барча ҳудудлардаги юқумли касалликлар шифохоналари ва мослаштирилган шифохоналарда 873 бемор даволаш муолажаларини оляпти. Улардан 11 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланяпти.

    Бошқа янгиликлар