АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёдан Сирдарёга 60 тонна озиқ-овқат маҳсулоти етказилди

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида кутилмаганда содир бўлган фавқулодда вазиятдан за...

'Сурхондарёдан Сирдарёга 60 тонна озиқ-овқат маҳсулоти етказилди'ning rasmi

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида кутилмаганда содир бўлган фавқулодда вазиятдан зарар кўрганлар учун сурхондарёликлар ҳам инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда.

Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар беришича, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Денов ва Шўрчи тумани ҳокимликлари Сирдарёга юк машиналарда картошка, пиёз, сабзи, саримсоқ пиёз сингари дастлабки 60 тонна озиқ-овқат маҳсулотини етказиб берди.  

"Вилоятимиз аҳолиси табиий офатдан азият чеккан юртдошларимизга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни давом эттиради.  

Шу мақсадда бугун яна 40 тонна озиқ-овқат ва турли кийим-кечак ортилган юк машиналари йўлга чиқади", дейилади хабарда.

Қайд этиш керак, Сирдарё вилоятига бошқа ҳудудлар, турли ташкилотлар ва кўнгиллилардан инсонпарварлик ёрдамлари юборилиши давом этяпти. Бунга қадар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ўз кўмакларини бергани ҳақида хабар берилганди. 

    Бошқа янгиликлар