Сирдарё вилояти Сардоба туманида содир бўлган фалокат бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшимча маълумот берди.
Унда қайд этилишича, 2 май ҳолатига кўра, “Сардоба "сув омборининг дамбасини қайта тиклаш мақсадида жами 100 та юк ташиш техникаси орқали тош ва шағал етказиб бериш ишлари ташкиллаштирилди.
Қутқарувчилар томонидан 138 нафар фуқаро тошқин оқибатларидан қутқарилди.
Сувда қидирув-қутқарув операциясини ўтказиш ва содир бўлган вазиятга аниқ баҳо бериш, келтирилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида, вилоят Фавқудлодда вазиятлар бошқармасидан 75 нафар шахсий таркиб ва 13 та махсус моторли қайиқлар жалб этилиб, қутқарув ва қидирув ишлари олиб борилди.
Шунингдек, ижтимой тармоқларда Сирдарёдаги тошқиндан жабрланганлар вертолётлар ёрдамида қутқарилаётгани акс этган суратлар тарқалди.







