АсосийЖАМИЯТ

Бу йил тест синовлари қандай ўтказилади? 5 саволга жавоб

Бугун АОКА анжуманлар залида таълим соҳасига оид энг сўнгги янгиликлар юзасидан онлай...

'Бу йил тест синовлари қандай ўтказилади? 5 саволга жавоб'ning rasmi

Бугун АОКА анжуманлар залида таълим соҳасига оид энг сўнгги янгиликлар юзасидан онлайн-брифинг бўлиб ўтди. Унда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов муҳим саволларга жавоб қайтарди. "Халқ сўзи" нашри ушбу савол-жавобларни келтирди.

— Бу йил ОТМга тест синовлари муддатлари ўзгардими?

— Йўқ. Кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилиши белгиланган. Тест синови ўтказиладиган бинолар ҳудудида санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилинади.

— Бу йилдан тест синовлари 5 та фандан ўтказилиши эълон қилинган эди, карантин муносабати билан ўзгартиришлар борми?

— Тест синовларини соддалаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилмоқда. Бу масалада қабул қилинган қарорлар тез кунларда Давлат тест марказининг сайтида ва оммавий ахборот воситаларда ҳам эълон қилинади.

— Бу йили абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жараёни қандай бўлади?

— Бу борада ушбу тартиблар кўриб чиқилмоқда:

- рўйхатга олишда киритиладиган маълумотларни камайтириш;

- абитуриентларни рўйхатдан ўтказишни Давлат хизматлари марказлари;

- Ягона интерактив давлат хизматлари портали, Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали онлайн режимда амалга ошириш;

- абитуриентга уйидан чиқмаган ҳолда мобил телефон (компьютер) ёрдамида рўйхатдан ўтиш имкониятини яратиш.

— Ҳарбий тавсияномалардан бу йил ҳам фойдаланса бўладими?

— Тавсияномалар улар берилган санадан бошлаб, уч йил мобайнида амал қилади.

— Тест топшириқлари қандай соддалаштирилади?

— Ҳар бир вариантда қўлланиладиган биринчи қийинлик даражасидаги тест топшириқлари сони ўртача 10 тагача етказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар