Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини “Халқаро матбуот эркинлиги куни” деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.
Бу йилги Жаҳон матбуот эркинлиги кунининг мавзуси – “Қўрқув ва нохолисликсиз журналистика”.
“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти дунёнинг 180 мамлакатидаги матбуот эркинлигига доир 2020-йилги индексни эълон қилди. Марказий Осиё аҳволи энг абгор минтақалар рўйхатида пешқадам. Ўзбекистон рўйхатда 156-ўринда. Бу ҳақда “Америка овози” хабар бермоқда.
Юртимиздаги барча матбуот ходимлари, журналистларга 3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни муборак бўлсин.






